Asosiy mazmunga o‘tish

Автомобиль сотув менеджери

Other
MARKAB MULK
Ташкент, O'zbekiston1 hafta oldin
To‘liq stavka

Ish ta'rifi

«MARKAB MULK» компанияси насия савдо йўналишида фаолият юритади. Автосалонимизга тажрибали автомобиль сотув менежери керак.

Талаблар:

  • Расмий автосалонларда ёки йирик автосавдо компанияларида автомобиль сотуви йўналишида камида 3-4 йиллик муваффақиятли иш тажрибаси;
  • Автомобиль бозорини, маҳаллий ва хорижий брендларнинг (электромобиллар, ички ёнув двигателли машиналар) техник хусусиятларини мукаммал даражада тушуниш;
  • Автокредит, лизинг, Trade-In ва энг муҳими — муддатли тўлов (насия савдо) тизимлари билан ишлаш кўникмаси;
  • Ўзбек ва рус тилларида эркин ва адабий тилда сўзлаша олиш, эътирозлар (возражения) билан профессионал даражада ишлаш ва мижозни маҳсулотга ошиқ қила олиш қобилияти;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси (В тоифа) ва ҳайдаш тажрибаси;
  • Битрих24 тизими ва 1С дастурида хатосиз ва тезкор ишлай олиш (агар билмасангиз, ўзимиз ўргатамиз);
  • Юксак ички маданият ва «Фаросат», ҳалоллик, масъулиятни бўйнига олиш ва жамоада соғлом муҳитни қўллаб-қувватлаш.
Асосий вазифалар:
  • Автосалонга ташриф буюрган ва компания томонидан йўналтирилган иссиқ мижозлар базаси билан профессионал сотув жараёнини олиб бориш;
  • Мижознинг эҳтиёжларини аниқлаш, автомобиллар тақдимотини юқори даражада ўтказиш ва тест-драйвларни ташкиллаштириш;
  • Мижозларга «Markab» компаниясининг қулай насия шартларини тўғри тушунтириш ва сотув шартномаларини муваффақиятли ёпиш;
  • Ойлик ва чораклик сотув режаларини (KPI) барқарор бажариш.
Биз таклиф қиламиз:
  • Фиксланган маош 5 000 000 сўм ва бажарилган сотув режаси (KPI) асосида бонуслар. Умумий даромад 10 000 000 — 20 000 000 сўм қўлга, тўловлар ойда бир марта;
  • Компания томонидан йўналтириладиган иссиқ мижозлар базаси — совуқ қўнғироқ қилиб мижоз излаш шарт эмас;
  • Иш графиги 6/1, соат 09:00 дан 19:00 гача (аёллар учун 18:00 гача);
  • Меҳнат шартномаси бўйича расмийлаштириш, таътил ва ижтимоий кафолатлар билан;
  • Иш жойи: Тошкент, Олмазор тумани, Чустий маҳалла фуқаролар йиғини.

Ключевые навыки

  • Русский — B2 — Средне-продвинутый

Опыт вождения

Права категории B

Задайте вопрос работодателю

Он получит его с откликом на вакансию Где располагается место работы? Какой график работы? Вакансия открыта? Какая оплата труда? Как с вами связаться? Другой вопрос

Где предстоит работать

Ташкент, Алмазарский район, махаллинский сход граждан Чустий Показать на большой карте

Bu lavozim sizni qiziqtiradimi?