Процесс инженер / Жараёнлар таҳлилчиси
Ish ta'rifi
Next Generation Development (NGD) жамоасига Process Analyst — Жараёнлар таҳлилчиси қидиряпмиз.
Бизга фақат Excel'да ҳисобот тайёрлайдиган аналитик эмас, балки жараённи тушунадиган, маълумот ортидаги муаммони кўра оладиган ва таҳлилни аниқ бизнес қарорига айлантира оладиган мутахассис керак.
🎯 Сизнинг асосий вазифангиз
Бизнес ва ишлаб чиқариш жараёнларидаги муаммоларни маълумот, таҳлил ва рақамлар орқали аниқлаш ҳамда консультантлар ва мижоз раҳбарияти учун асосланган қарорлар тайёрлаш.Сизнинг асосий кўрсаткичингиз:Муддатда тайёрланган ва қайта ишлаш талаб қилмайдиган сифатли таҳлилий материаллар.
🔎 Сиз нима билан шуғулланасиз?
- Жараён ва маълумотларни ўрганасиз
- мижоз компанияларидаги бизнес ва ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганасиз;
- Gemba кузатувлари ва интервьюлардан маълумот тўплайсиз;
- маълумотларни турли манбалардан йиғасиз;
- маълумотларни тозалайсиз, бирлаштирасиз ва текширасиз;
- маълумот манбаси ва ишончлилигини назорат қиласиз;
- KPI ва бошланғич ҳолат кўрсаткичларини шакллантирасиз.
- Pareto таҳлилини ўтказасиз;
- трендларни таҳлил қиласиз;
- кўрсаткичларни сегментларга ажратасиз;
- жараёндаги йўқотишларни аниқлайсиз;
- хронометраж натижаларини таҳлил қиласиз;
- йўқотишларни вақт ва пул ифодасида ҳисоблайсиз;
- гипотезаларни рақамлар орқали текширасиз.
- таҳлилий ҳисоб-китоблар тайёрлайсиз;
- Excel моделларини ишлаб чиқасиз;
- лойиҳа ҳисоботлари ва презентацияларини тайёрлашда иштирок этасиз;
- самарадорлик натижаларини ҳисоблайсиз;
- консультант учун муаммо, сабаб ва натижани рақамларда кўрсатиб берасиз.
- олий маълумот — саноат муҳандислиги, иқтисодиёт, бизнес таҳлил, статистика, молия, математика ёки яқин йўналиш;
- аналитика, бизнес жараёнлари ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ соҳада 2 йил тажриба;
- Excel'ни юқори даражада билиш;
- катта ҳажмдаги маълумотлар билан ишлаш кўникмаси;
- рақамлардаги мантиқсизликни кўра олиш ва савол бериш қобилияти;
- маълумотни бизнес натижаси билан боғлай олиш;
- ўзбек тили — эркин.
«Бу рақам қаердан олинган?»
«Нима учун бундай ўзгарган?»
«Қайси жараён бунга таъсир қилган?»
«Асосий сабаб нима?»
«Бу компанияга қанча таъсир қиляпти?»
деб савол бера олишингиз керак.
Биз учун яхши аналитикнинг ишлаш занжири:
Маълумот → Муаммо → Гипотеза → Таҳлил → Хулоса → Қарор
Резюменгизни юборинг ва хабарда қуйидаги саволга қисқача жавоб беринг:
Сўнгги иш тажрибангизда маълумот таҳлили орқали аниқлаган энг муҳим муаммо қандай эди? Сиз шахсан нима қилдингиз ва натижа қандай бўлди?
Агар сиз рақамларни шунчаки ҳисоблаш эмас, улар ортидаги муаммони топиш ва бизнес натижасига таъсир қилишни хоҳласангиз — биз сиз билан танишишни хоҳлаймиз.
Ключевые навыки
- аналитик
- Анализ бизнес-процессов
- Бизнес-анализ
- Анализ АБС
- Подготовка презентаций
- Аналитическое мышление
- Точность и внимательность к деталям
- Автоматизация технологических процессов
- Узбекский — C2 — В совершенстве
Задайте вопрос работодателю
Он получит его с откликом на вакансию Где располагается место работы? Какой график работы? Вакансия открыта? Какая оплата труда? Как с вами связаться? Другой вопросГде предстоит работать
Ташкент, улица Зафара Диёра, 119А Показать на большой картеBu lavozim sizni qiziqtiradimi?