Asosiy mazmunga o‘tish

Маркетолог

Sales
SOFTWARE SYSTEMS
Ташкент, O'zbekiston1 oy oldinGacha 12/11/2026

Ish ta'rifi

Биз киммиз?

«Datafin» — йирик савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарининг молиявий ва операцион тизимларини автоматлаштирувчи IT-компаниядир. Биз мавжуд хаосни автоматик шаклга ўтказишни эмас, балки бизнес жараёнларини оптималлаштириш, мукаммал молиявий архитектура қуриш ва тўғри бошқарув стандартларини татбиқ этишни таъминлаймиз.

Бизга шунчаки "пост чиқарувчи" SMM-чи эмас, балки IT-маҳсулотимизни B2B бозорга тўғри қадоқлай оладиган, стратегик фикрлайдиган, аниқ расчетлар билан ишлайдиган ва биз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қиладиган Стратег-Маркетолог керак!

Асосий вазифаларингиз:

  • УТП ва Қадоқлаш: Мижозларнинг оғриқларини топиш ва IT-маҳсулотнинг молиявий фойдасини кўрсатувчи УТП ишлаб чиқиш.

  • Лидгенерация ва Квалификация: Маркетинг воронкаси орқали лидлар олиб келиш ва уларни сотувга тайёрлик даражасини баҳолаш.

  • Контент ва Комьюнити Стратегияси: B2B аудиторияси учун фойдали контент режасини тузиш ва СИ (AI) ёрдамида жараёнларни автоматлаштириш.

  • Бренд имиджи ва Позиционирование: Datafin брендини B2B бозорида эксперт даражасига кўтариш ва мижозлар орасида ишончни ошириш.

  • Презентация ва КП тайёрлаш: Сотув жараёнлари ва музокаралар учун профессионал презентациялар, тижорат таклифлари ҳамда сотув материалларини ишлаб чиқиш.

  • СИ (AI) орқали самарадорлик: Кундалик маркетинг вазифаларини, контент ва таҳлил жараёнларини сунъий интеллект воситалари орқали автоматлаштириш ва тезлаштириш.

Номзодга қўйиладиган қатъий талаблар:

  • Тажриба ва соҳа билими: B2B ва IT-маҳсулотлар (ERP, CRM, SaaS) йўналишида камида 3 йиллик амалий тажриба.

  • Data-driven аналитика: Маркетинг метрикалари (ROI, LTV, CAC, CTR, CPA) ва аниқ рақамли таҳлиллар асосида қарор қабул қилиш кўникмаси.

  • Стратегик инструментарий: ICP (Идеал мижоз портрети) ва CJM (Мижоз йўл харитаси) воситаларидан профессионал фойдалана олиш.

  • Шахсий қадриятлар: Қатъий интизом, юксак қадриятлар ва мунтазам ўз устида ишлаш.

Сизга катта устунлик берадиган жиҳатлар (Плюс):

  • B2B IT-маҳсулотлари ёки консалтинг соҳасида бозорга олиб кирилган муваффақиятли кейслар.

  • Молиявий саводхонлик (P&L, Cash Flow, Баланс мантиғини тушуниш).

  • Ўзбек ва Рус (Инглиз тили плюс) тилларида эркин музокара олиб бориш ва сотув материаллари тайёрлаш кўникмаси.

Биз нима таклиф қиламиз?

  • Муносиб ва Шаффоф Даромад: Натижангизга қараб тўланадиган юқори ойлик маош ва жозибадор KPI бонуслари.

  • Таълимга Инвестиция: Сизнинг профессионал ўсишингиз учун керакли бўлган маркетинг курслари, семинар ва тренинглар харажатлари компания томонидан тўлаб берилади.

  • Дам олиш ва Рағбатлар: Кафолатланган йиллик меҳнат таътили ва жамоавий саёҳатлар.

  • Иш графиги: 5 кунлик иш ҳафтаси (5/2), замонавий офис ва креатив ғояларни амалга ошириш учун тўлиқ эркинлик.

  • Узоқ муддатли ҳамкорлик: Карьера ва шахсий ривожланиш учун очиқ имкониятлар.

Задайте вопрос работодателю

Он получит его с откликом на вакансию Где располагается место работы? Какой график работы? Вакансия открыта? Какая оплата труда? Как с вами связаться? Другой вопрос

Где предстоит работать

Ташкент, 1-й проезд Халкобод, 50 Показать на большой карте

Keywords
Citrine

Bu lavozim sizni qiziqtiradimi?