Asosiy mazmunga o‘tish
Azizjon Muminov

Azizjon Muminov

Мен масъулият, стратегик фикрлаш ва мураккаб вазиятларда самарали қарор қабул қилишни ўз фаолиятимнинг асосий тамойиллари деб биламан

Iqtidor
SamarkandAʼzo bo‘lgan sana 30-oktabr, 2026
·

Ushbu shaxsni yollash

Ish taklifini to‘g‘ridan-to‘g‘ri ushbu nomzodga yuboring

Haqida

Мен 21 ёшдаман. Санкт-Петербург шаҳридаги А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг 3-босқич талабасиман. Ҳуқуқшунослик йўналишида сиртқи таълим шаклида таҳсил оламан.

Касбий фаолиятим давомида суднинг девонхонасида амалиёт ўтаганман, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консуллигида стажировка ўташ тажрибасига эгаман.

Ушбу тажрибалар давомида ҳужжатлар билан ишлаш, расмий ёзишмаларни юритиш, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва хизмат вазифаларини масъулият билан бажариш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлдим.

Шунингдек, одамлар билан самарали мулоқот ўрнатиш, турли вазиятларда тўғри ёндашув топиш, жамоада ишлаш ва мураккаб ҳолатларда вазминликни сақлаш қобилиятига эгаман.

Ўзимни масъулиятли, ташаббускор, таҳлилий фикрлашга мойил ва янги билимларни ўзлаштиришга интилувчи инсон деб ҳисоблайман. Келгусида ҳуқуқ, давлат бошқаруви ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида юқори малакали мутахассис бўлишни мақсад қилганман

Tajriba

Иш тажрибаси

2025 йил 1 апрелдан 2026 йил сентябрь ойига қадар Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консуллигида фаолият юритганман.

Фаолият давомида протокол, ташкилий ва консуллик йўналишларидаги вазифаларни бажариш, расмий ҳужжатлар ва ёзишмалар билан ишлаш, давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш, делегациялар ташрифларини ташкил этиш ҳамда фуқаролар билан мулоқот олиб бориш бўйича амалий тажрибага эгаман.

Ta'lim

2024 йилдан буён Санкт-Петербург шаҳридаги А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Ҳуқуқ факультетида таҳсил оламан.

Ҳозирги вақтда 3-босқич талабасиман. Таълим шакли — сиртқи. Мутахассислик йўналиши — ҳуқуқшунослик.

Sharhlar